Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк марта Эронни мағлуб
этди. Бу ғалаба бизга ЖЧ-2014 саралаши 4-босқичида гуруҳда пешқадам
бўлиб олишимизга замин яратди. Қуйида ушбу тарихий ўйиннинг расмларини
томоша қилинг.
Кеча Эронни ўз майдонида мағлуби этиб,
ўта муҳим ғалабани қўлга киритган миллий терма жамоамиз аъзолари
Тошкентга қайтиб келишди. Бу ҳақида ЎФФ расмий твиттери хабар бермоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош
мураббийи Миржалол Қосимов Эронга қарши ўйиндан кейинги матбуот
анжуманида ўз хурсандчилигини яшириб ўтирмади.
Эрон ва
Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич
6-тур учрашуви 14 ноябрь куни Теҳрондаги «Озодий» стадионида бўлиб
ўтди. Ўйин 1:0 ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалабаси билан
якунига етди. Учрашувдаги ягона гол Ўзбекистон миллий терма жамоаси
ҳужумчиси – Улуғбек Бақоев ҳисобига ёзилди.