
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубай шаҳридаги йиғинига хориж чемпионатларида тўп сурувчи бир қатор футболчилар келиб қўшилишди.
Қатар терма жамоасига қарши кечган учрашув учун чақирилган футболчилар қаторига 6 нафар легионер - Сервер Жепаров («Сеонгнам», Жанубий Корея), Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай», Хитой), Азизбек Ҳайдаров («Аш Шабоб», БАА), Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия), Темур Кападзе ("Актобе", Қозоғистон), ҳамда Санжар Турсунов («Ворскла», Украина).